Давлат раҳбари бугунги мураккаб шароитда аҳолини иш билан таъминлаш, даромад манбаи бўлишининг асосий манбаи ички имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш эканини таъкидлади.
Фуқароларни хорижга ишлаш учун ташкилий ва хавфсиз жўнатиш, шунингдек, ватанига қайтган мигрантларнинг бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.
Бу борада Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ислоҳ қилинади. «Хорижга иш — маҳалладан» тамойили барча ҳудудларда ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Этарли малакага эга бўлмаган фуқаролар чет эллик иш берувчилар талабларига мувофиқ мақсадли ўқитилиб, юқори даромадли мамлакатларга ишлашга юборилади. Бу йўлда жами 150 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.