Ўзбекистонда жорий ҳафтада 22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

O‘zbekiston

Ҳафта бошида 22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда, бироқ ҳафта охирида ўзбекистонликларни совуқ кутмоқда. Республика бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ бўлади. 25-27 ноябрда ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +15...+20, жанубда кечаси +7...+12, кундузи +17...+22 даража атрофида бўлади.

Фақат Қорақалпоғистонда кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +7...+12 даражадан ошмайдиган об-ҳаво сақланиб туради.

Шу кунларда республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 26 ноябрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши бошланади.

28-29 ноябрда республиканинг аксарият вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва 28 ноябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

28 ноябрда ҳарорат кечаси +7...+10, кундузи +17...+20 даража атрофида бўлади. 29 ноябрда ҳарорат фони пасая бошлайди, кундузги ҳаво ҳарорати +10...+13 даражани ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларида туман тушиши, шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

26 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида, 28-29 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкентда 25-28 ноябрь кунлари об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Асосий ҳарорат кечаси +4...+7, 28 ноябрда +7...+10, кундузи +17...+20 даража бўлади.

29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +7...+10, кундузи +10...+13 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан кучсиздан мўътадилгача эсади.

Mavzuga oid materiallar