Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Супербет Поланд 2024 турнирида қанча ишлаб топди?

Ўзбекистон

Ўзбекистонлик шахматчи Супербет Поланд 2024 турнирида норвегиялик шахматчи Магнус Карлсенни яна бир бор мағлуб этди, бироқ бор-йўғи олтинчи ўринни эгаллади. Карлсеннинг ўзи 40 минг доллар ишлаб, турнирда ғолиб чиқди.

Ўзбекистонлик спортчи блитс-турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этди.

Абдусатторов билан бўлган иккинчи даврада норвегиялик гроссмейстер ҳафсаласи пир бўлганини яширмай, мағлубиятга учраганини тан олди.

Супербет Полша 2024 турнирида шунингдек, Вэй И, Ян-Кшиштоф Дуда, Рамешбабу Прагнанандха, Аниш Гири, Арджун Эригайси, Доммараджу Гукеш, Винсент Каймер ва Кирилл Шевченко ҳам иштирок этишди.

Соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил қилувчи турнир 12 май куни якунига етди.

Ҳамюртимиз рапид йўналишида саккиз очко, блитс бўйича 9,5 очко жамғариб, олтинчи ўринни эгаллади ва 11 минг доллар ишлаб олди.

Турнир ғолиби норвегиялик Магнус Карлсен бўлди ва у 40 минг доллар ишлаб олди.

Мавзуга оид материаллар