Тошкентда Спутник даҳасидаги эскирган уйларни янгилаш бошланди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Йўлдош (Спутник) даҳасини қайта қуриш ишлари бошланди. Эски икки қаватли уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли бинолар, ижтимоий объектлар ва сунъий кўл барпо этилади.

«Спутник» массивида GC Group Industries компанияси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли янгилаш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳа доирасида 400 дан ортиқ икки қаватли уйлар бузилиб, уларнинг ўрнига 93 та 16 қаватли замонавий бинолар қурилади. Шунингдек, ер ости ва ер усти автотураргоҳлар, мактаб, болалар боғчаси ва сунъий кўл барпо этиш режалаштирилган.

Эски уйларда яшовчи аҳоли янги «Гулшанобод» турар-жой мавзесига кўчирилади. Қурилиш ишларини 2027 йилгача якунлаш мўлжалланган.

Mavzuga oid materiallar