Ижтимоий тармоқларда ўсмирлар мактабда Миллий гвардия ходимини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кадрларда ўсмир қўриқчининг енгидан ушлаб, юзига мушт тушира бошлаганини кўриш мумкин.
Миллий гвардия матбуот хизмати ҳодиса 15 май куни 37-сонли умумтаълим мактабида содир бўлганини маълум қилди.
«Муассаса қўриқчиси 11-синф ўқувчиларидан дарсга қайтишни талаб қилган. Ўсмирлардан бири ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган ва жисмоний куч ишлатган», — дейилади хабарда.
Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ички ишлар бўлимига чақирилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.