Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида етти медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада 27 давлатдан пара-спортчилар иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Қуйида ғолиблар рўйхати келтирилган:

«Олтин»

  • Гулжаной Наимова (+65 кг)

«Кумуш»

  • Камола Жўраева (-57 кг)

«Бронза»

  • Зиёда Исоқова (-47 кг)

  • Зухриддин Тохиров (-63 кг)

  • Лочин Холиқов (-70 кг)

  • Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг)

  • Асад Тоштемиров (+80 кг)