Фарғонада йўл четида турган эркакка пичоқ билан бир неча марта жароҳат етказган 18 ёшли йигит қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 21 май куни содир бўлган. Марғилон шаҳрида яшовчи 18 ёшли фуқаро А.А.нинг орқа ва юз қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
«Жабрланувчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлди. Тезкор тиббий ёрдам натижасида шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишди», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.