Наманганда маҳбус ўзини осиб қўйди

O‘zbekiston

Наманган вилоятида маҳкум ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ўзини осиб қўйди. 24 ёшли йигит гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси учун жазони ўтаётган бўлган.

Фото: Ситуатив

23 май куни Наманган вилоятида 2000 йилда туғилган маҳкум ўз жонига қасд қилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Йигит Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми «Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш» билан судланган. У ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини ўзи осиб, вафот этган.

Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.