2024 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонда одам савдоси учун 69 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
69 нафар фуқаро Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан судланган. Улардан 52 нафарига қамоқ жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Маҳкумлар орасида 53 нафари аёл ва 16 нафари эркакдир. 86 киши жабрланган деб тан олинган, улардан 63 нафари аёллар ва 14 нафари уч ёшгача бўлган болалардир.
Олий суд, шунингдек, 2023 йилда худди шундай модда билан 126 киши судланганини қайд этган. Уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 42 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.