Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, мансабдор фуқаронинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Max олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.
Шундан сўнг фуқаро майорни жавобгарликка тортишни сўраб ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари махсус операция ўтказиб, депутатни смартфонни олаётган вақтда қўлга олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.