Статистика агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида жами 32,5 минг нафар хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келган.
Ўтган давр маълумотларига нисбатан бу кўрсаткич 9,8 минг кишига ёки 43,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келган хорижий фуқароларнинг мамлакатлар бўйича статистикаси:
Тожикистон – 24 018 киши;
Қозоғистон – 4001 киши;
Қирғизистон Республикаси – 3546 киши;
Россия – 532 киши;
Туркманистон – 300 киши;
Туркия – 17 киши;
Афғонистон – 15 киши;
Молдова – 5 киши;
Украина – 5 киши;
Беларусь – 3 киши;
Бошқа мамлакатлар – 19 киши.