Наманганда 29 ёшли аёл жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди

O‘zbekiston

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 29 ёшли аёл оилавий келишмовчилик оқибатида ўзини ёқиб юборди. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатди.

Наманган вилоятида турар-жой биноси ҳовлисида қиз ўзини ёқиб юборди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Воқеа 10 июнь куни Янгиқўрғон туманида содир бўлган. Оиладаги келишмовчиликлар оқибатида у турар-жой биноси ҳовлисида бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган.

Қиз воқеа жойида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг тўрт нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан 103-модда (Ўз жонига қасд қилишга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.