Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги мутасадди ва ишбилармонларнинг ташрифи доирасида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар олиб борилди. 1,5 млрд долларлик тўғридан-тўғри Хитой сармояси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
China Xiaou Group раҳбари Сюань Хэ билан олиб борилган музокаралар давомида лойиҳанинг биринчи босқичида йилига 60 мингта электромобил, гибрид автомобиллар ва махсус автомобиллар ишлаб чиқариш линияларини ташкил этиш учун 50 миллион сармоя киритиш режалаштирилган. Иккинчи босқичда 350 миллион, учинчи босқичда 1,1 миллиард инвестиция ҳисобидан бутловчи қисмларнинг катта қисмини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сонини 110 мингтага етказиш режалаштирилган. Лойиҳани 5 йил ичида тўлиқ якунлаш режалаштирилган.
Шунингдек, делегация China Xiaou Group ҳамкори бўлган Чжэнцзяне шаҳрида жойлашган BAIC Bluepark Magna автомобиль заводига ташриф буюриб, электромобилларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Муассаса йилига 150 000 га яқин электромобил ишлаб чиқаради, асосан Arcfox, шунингдек, BJEV ва Huawei технологиясидан фойдаланган ҳолда Stelato моделлари.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи ўз ишини бошлаган. Корхона Чуй вилоятининг Сўқулук туманида жойлашган.