Бу йилда енгил атлетика бўйича тўрт нафар спортчи 2024 йилги Париж Олимпиадасида иштирок этиш учун лицензия олди. Шундай қилиб, бўлажак Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини беш нафар енгил атлетикачи ҳимоя қиладиган бўлди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси тўрт йиллик юбилейнинг асосий спорт тадбирида иштирок этадиган спортчилар номини эълон қилди.
Улар орасида:
Узунликка сакраш баҳсларида қатнашадиган Анвар Анваров;
Кўпкурашда қатнашадиган Екатерина Воронина;
Баландликка сакраш баҳсларида қатнашадиган Сафина Саъдуллаева;
Уч ҳатлаб сакрашда қатнашадиган Шарифа Давронова;
Марафонда қатнашадиган Шоҳрух Давлатов ўрин олган.
Ўтган йили Шоҳрух Давлатов олимпия стандартини бажариб, Ўзбекистон миллий терма жамоасига биринчи лицензияни қўлга киритган эди.