Бош прокуратуранинг Андижон шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида фуқаро С.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган Chevrolet Equinox русумли автомашинани қайтариб олиш ҳуқуқисиз 38 500 АҚШ долларига сотиб, банк манфаатларига 378 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.
Шунингдек, бошқарманинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Х.А. ва бошқа шахслар Ш.Ю.нинг ишончига кириб, тижорат банкининг Қўқон шаҳридаги филиалларидан биридан унинг номига автокредит олиб, сўнгра ўзларига тегишли Chevrolet Equinox русумли автомашинасини алдов йўли билан бошқа шахсларга сотиб, 326,7 млн cўм олган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.