Париждаги Олимпиадада яна бир ўзбекистонлик ҳакам ишлайди

O‘zbekiston

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик ҳакам ишлайди. Алишер Полвонов Олимпиадада ҳакам сифатида иштирок этади. Бу унинг биринчи Олимпиадаси.

Фото: Olympic.uz

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасидаги бокс мусобақаларида ўзбекистонлик ҳакам ишлайди. Мамлакат бокс федерациясидан маълум қилишларича, ўзбекистонлик Алишер Полвонов бўлажак баҳсларда ҳакам сифатида иштирок этади.

Полвонов учун Париж-2024 биринчи Олимпиада ҳисобланади. Бунгача у Париж-2024 саралаш босқичи доирасида нуфузли мусобақалар, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, қитъа ва жаҳон лицензион турнирларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қиличбозлик федерацияси Дилором Турдиқуловани навбатдаги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатига киритган эди.

Mavzuga oid materiallar