Электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида истеъмол қилинган электр энергиясини онлайн мониторинг қилиш учун «HET Billing» мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар беради «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ.
Ҳозирда истеъмолчилар иловани Android ва iOS қурилмаларида бепул юклаб олишлари мумкин. Мобил илова автоматик равишда янгиланади.
Ушбу иловадан фойдаланиб, сиз электр энергияси истеъмолини, жумладан, тўловлар, кундалик истеъмол ва бошқа маълумотларни онлайн кузатишингиз мумкин.