Ўзбекистон ногиронлар учун шароит яратиб берувчи меҳмонхоналарни қўллаб-қувватлайди.
Субсидия қуйидаги ҳолларда берилади:
ногиронлар аравачаларидан эркин фойдаланиш учун камида учта хона жиҳозланган;
улар эшитиш ва визуал идрок этиш учун дисплей ва овозли қурилмани ўз ичига олади.
Юлдузли тоифали меҳмонхоналарга ҳар бир бундай хона учун 2 миллион сўмдан, тоифаси бўлмаганларга 1 миллион сўмдан берилади.
Молиявий ёрдам олиш учун тадбиркор ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериши мумкин.