Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам бригадалари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 2838 та тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият кўрсатмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кўпдир. Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам марказлари сони 21 фоизга ошди (1455 тадан 1766 тага).
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, эскирган тез тиббий ёрдам автопаркининг 80 фоизи янгиланган. Реанимация машиналари сони 510 тага етди, бу эса шаҳарларда тез тиббий ёрдам хизмати радиусини 9-12 километргача қисқартириш имконини берди.
Охирги йилларда тез тиббий ёрдам бригадалари GPS-трекерлар билан жиҳозланган мингта Volkswagen Caddy автомобилларини олишди. Республикамизнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдамни бошқаришнинг электрон автоматлаштирилган тизими жорий этилди.