Тошкент кинофестивали ўтказилмайди

O‘zbekiston

«Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали номаълум муддатга қолдирилди. Ташкилотчилар бунга кўп сонли халқаро анжуманлар ва бошқа тадбирларни, шунингдек, Тошкентда ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Фото: tiffest.uz

2024 йил 15 сентябрдан 19 сентябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали қолдирилди, деб хабар бермоқда «Взгляд.uz» мухбири.

«Хабарингиз бор, бу йил Ўзбекистон кинофестиваль ўтказиладиган саналарга тўғри келадиган кўплаб халқаро тадбирларнинг диққат марказига айланди. Футзал бўйича жаҳон чемпионати ва бошқа бир қатор халқаро анжуманлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, кинофестивалнинг танлов дастурида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш тўхтатилганига қарамай (дунёнинг 60 мамлакатидан 400 дан ортиқ фильм), катта қизиқиш ва аризалар келиб тушишда давом этмоқда, бу эса кинофестивални ўтказиш саналари бўйича режаларимизни ўзгартиришга олиб келди», — деди фестиваль ташкилотчилари.

Якунда кинофестиваль маъмурияти иштирокчилардан узр сўраб, қизиқиш билдиргани учун самимий миннатдорлик билдирди.

«Тушунганингиз ва Тошкент халқаро кинофестивалида учрашишимиздан умидвормиз», — дея хулоса қилди ташкилотчилар.

Mavzuga oid materiallar