Варшава аэропортида Европарламентнинг собиқ вице-президенти ва Польша Сеймининг «Қонун ва адолат» партиясидан сайланган депутати Рышард Чарнецкий рафиқаси билан бирга қўлга олинди.
Чарнецкий тегишли таълимсиз дипломлар берган Collegium Humanum хусусий университети билан фирибгарликда айбланмоқда. Университет асосчиси ва ректори Павел Чарнецкий февраль ойида ҳибсга олинган, унга нисбатан 30 дан ортиқ айбловлар, жумладан, коррупция ва мансаб сохтакорлиги қўйилган.
2022 йилда Андижонда Collegium Humanum филиали очилди ва Чарнецкий Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фахрий доктори даражасини олди. Андижон бўлимига талабалар ҳозир ҳам қабул қилинмоқда.
Университетга нисбатан Польша Марказий Коррупцияга Қарши Бюроси (CБА) томонидан тергов олиб борилмоқда, у Collegium Humanum талабаларга моддий ва шахсий фойда эвазига Польша давлат компаниялари директорлар кенгашларига кириш ҳуқуқини берувчи MBA дипломларини берганини даъво қилмоқда.
Рышард Чарнецкийнинг рафиқаси Эмилия ҳам чоршанба куни Варшавада ҳибсга олинган. У, шунингдек, Cоллегиум Ҳуманум ходими эди.