Тошкентнинг Олмазор туманидаги «Таргет» хусусий мактаби ўқитувчилари ўқувчиларни мунтазам равишда таёқ билан калтаклаган, деб хабар берди Болалар омбудсмани матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ушбу хусусий мактабда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга нисбатан йўл қўйиб бўлмайдиган жисмоний жазо усуллари қўлланилган.
«Туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида икки нафар ўқитувчи А.Ф. ва Н.М. хусусий мактабнинг 9 синф ўқувчисига нисбатан жисмоний куч ишлатгани аниқланди», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилди.