Сирдарё вилоятида ўқувчи қиз ўқитувчисини калтаклади — видео

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда мактаб коридорида икки нафар ўқувчи аёлга муштлагани акс этган видео тарқалди. Сирдарё вилояти Мактаб таълими бошқармаси ҳодисани изоҳлади.

Тармоқларда мактаб коридорида икки нафар ўқувчи қиз ўқитувчига муштлагани акс этган видео тарқалди. Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳодисани изоҳлади.

Маълумотларга кўра, можаро Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган. Кадрларга қараганда, икки нафар юқори синф ўқувчиси ўқитувчи билан муштлашган, ёнма-ён турган мактаб ходимлари эса уларни ажратиб юборишга уринган.

Вилоят ИИБ ҳолатни назоратга олди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.