Ҳуқуқ-тартибот органлари 74 ёшли америкалик Пол Гавеносисни АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампни ўлдириш билан таҳдид қилишда гумонланиб ҳибсга олди. Бу ҳақда WTAJ телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, эркакка Пенсильваниядаги автотураргоҳда террорчилик таҳдиди ва безорилик қилишда айб қўйилган. Гавеносис Трампнинг сайловолди митинги ўтказиладиган жой яқинидаги автотураргоҳга рухсатнома олишга ҳаракат қилган. Шу пайтда у АҚШ президентлигига номзодни ўлдириш ниятини билдирган. Воқеанинг гувоҳи бўлган шахс бу ҳақда полицияга хабар берган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчини сўроқ қилишди. Дастлаб эркак ўлдириш ҳақидаги таҳдидни ҳазиллашиб айтганини билдирди, аммо кейинчалик ниятининг жиддийлиги тасдиқлади.
Бундан олдин Дональд Трамп ҳаётига таҳдид туфайли сайловолди кампанияси тугагунига қадар гольф ўйнамаслиги ҳақида хабар берилганди. «АҚШ Махфий хизмати директори Рональд Роу унга ўйин пайтида федерал агентлар унинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлай олмаслигини маълум қилди,» - дея хабар бермоқда NBC News телеканали.