Самарқандда йўловчи автобуси тиркалма аравали тракторга бориб урилди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ЙТҲ 30 октябрь куни соат 21:00 ларда Нарпай тумани «Дидан» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлида содир бўлган.
«Шу йўналишда ҳаракатланаётган йўловчи автобуси тиркамали тракторга келиб урилган», — дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида автобус йўловчисидан бири тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.