Олмаотадан Тошкентга сайёҳлик поезди йўлга қўйилади

O‘zbekiston

Қозоғистонда 2024 йил 16 ноябрдан «Олмаота – Туркистон – Тошкент» йўналиши бўйича «Ипак йўли» янги темир йўл сафари бошланади. Йўналиш Туркистон ва Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Қозоғистонда Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича «Ипак йўли» янги темир йўл сафари йўлга қўйилмоқда, унинг биринчи рейси 16 ноябрь куни йўлга қўйилади.

Тўрт кунлик саёҳат сайёҳларга тарихий шаҳарларга ташриф буюриш ва Буюк ипак йўли муҳитини ҳис қилиш учун ноёб имконият яратади, деб хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги.

Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади. Дастурга гид ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизмати ва кириш чипталари киритилган бўлиб, бу саёҳат иштирокчиларга максимал қулайлик яратади.

Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаевнинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон билан ушбу қўшма лойиҳа туризмни ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади».

Сайёҳлар Ўрта Осиё савдо алоқаларида муҳим роль ўйнаган қадимий Отирар шаҳрини, Аристон бобо мақбараси ва «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий қўриқхона-музейи, шунингдек, энг йирик «Карвонсарой» сайёҳлик мажмуасини томоша қилишлари мумкин. Тошкентда сайёҳларга тарихий обидалар билан ҳам, шаҳарнинг замонавий ҳаёти билан ҳам танишиш имконияти яратилади.

Лойиҳа «Йўловчи ташиш», «TauKomek Travel», «Turon Qozog‘iston Travel», «Гранд Солухе Травел Cомпанй», «SkyWay Travel», «Компас» ва «Khan Turan Travel» компанияларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган бўлиб, йўналишни халқаро миқёсда тарғиб қилиш билан «Kazakh Tourism» миллий компанияси шуғулланади.

Mavzuga oid materiallar