Жозеп Боррель Исроил билан сиёсий мулоқотни тўхтатишни таклиф қилди

Dunyo

Жозеп Боррель Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларига Исроил билан сиёсий мулоқотни вақтинча тўхтатишга чақирган мактуб йўллади. Мулоқотни тўхтатиш масаласини 18-19 ноябрь кунлари вазирлар йиғилишида муҳокама қилиш режалаштирилган.

Фото: rbk.ru

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларига Исроил билан сиёсий мулоқотни вақтинча тўхтатишга чақирган мактуб йўллади.

Боррель Исроил армияси Ғазо секторида йўл қўйган эҳтимолий инсон ҳуқуқлари бузилишларига ишора қилди.

Мулоқотни тўхтатиш масаласини 18-19 ноябрь кунлари вазирлар йиғилишида муҳокама қилиш режалаштирилган. Бироқ Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари бу таклифга норозилик билдирган.

Исроил ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий мулоқот инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга риоя қилишга асосланган, 2000 йилдан бери амал қилиб келаётган ассоциация тўғрисидаги битим билан тартибга солинади. Ушбу мулоқотни тўхтатиш учун Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакати маъқуллаши керак, бу эса европалик дипломатларнинг фикрича, эҳтимолдан йироқ.

Mavzuga oid materiallar