Тошкентда уч нафар шахс $1400 қалбаки пулни банкоматда айирбошлади

O‘zbekiston

Тошкентда уч нафар шахс банкомат орқали 50 долларлик 28 та сохта купюрани сўмга алмаштирган. Гумонланувчилар жами 1400 доллар миқдоридаги қалбаки пулни айирбошлашган. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинган.

Тошкентда уч нафар фуқаро банкомат орқали сохта долларларни сўмга алмаштирган. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларни ушлаган.

Улар банкомат орқали 50 долларлик 28 та сохта купюрани сўмга алмаштирган фуқароларнинг шахсини аниқлаганлар. Гумонланувчилар жами 1,4 минг доллар миқдоридаги қалбаки пулни айирбошлашган.

Қўлга олинганлар Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар тайёрлаш, ўтказиш) бўйича айбланмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar