Гувоҳнома ва «Ватандош» картаси: ватандошларимиз учун янги имкониятлар

O‘zbekiston

Ўзбекистонда хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тасдиқланди. «Ватандош» картаси визасиз кириш, кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи ва давлат хизматларидан фойдаланиш каби имтиёзларни тақдим этади. Карта эгаларининг оила аъзолари ҳам қўшимча имтиёзларга эга бўлади.

20 ноябрь куни Ўзбекистон президенти мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ватандошлар учун мўлжалланган гувоҳнома ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш тартибини тасдиқлади.

«Ватандош» гувоҳномаси хорижда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция ва ҳомийлик фаолиятига қўшган ҳиссаси учун берилади. Ушбу ҳужжат «Ватандош» картасини олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

«Ватандош» картаси Ўзбекистон ҳудудида 5 йил амал қиладиган ва бир қатор имтиёзларни тақдим этадиган ID-ҳужжатдир. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • мамлакатга визасиз кириш ва чиқиш;

  • яшаш гувоҳномасига эга бўлиш ёки чет эл фуқаролари учун белгиланган қиймат талабларига риоя қилиш заруратисиз кўчмас мулкни сотиб олиш имконияти;

  • меҳнат фаолияти учун махсус рухсатномалар олмасдан ишлаш ҳуқуқи;

  • Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.

  • Карта эгасининг оила аъзолари (ота-оналар, турмуш ўртоқлар ва 18 ёшгача бўлган фарзандлар) ҳам қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

  • давлат божисиз кўп марталик визани мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти билан расмийлаштириш;

  • фуқаролар билан тенг равишда тиббий, таълим ва давлат хизматларидан фойдаланиш;

  • давлат божи тўламасдан вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш.

Mavzuga oid materiallar