«Адолат» СДП раҳбари Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ташриф буюриб, профессорлар билан учрашди

O‘zbekiston

5 октябрь куни «Адолат» социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудова Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида у профессор-ўқитувчилар ва ёш сайловчилар билан учрашди.

5 октябрь куни «Адолат» социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудова Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ташриф буюрди. Партия раҳбари профессор-ўқитувчилар, ёш сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда Робахон Маҳмудова партиянинг сайловолди дастуридаги энг муҳим ғоя ва ташаббуслар мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб, иштирокчилар берган саволларга ҳаётий мисоллар асосида батафсил жавоб берди.

Партия таъкидлашича, бундай тарғибот учрашувлари вакиллар томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Адолат» СДП тиббий хизматлар соҳасида муҳим ташаббус - нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат»дан нотижорат ташкилотларига ўтказиш ғоясини илгари сурган эди. Партиянинг ушбу ташаббуси аҳолига арзон тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

Партиянинг ушбу ташаббуси аҳолига арзон тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

«Унинг амалга оширилиши натижасида давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар ва юқори сифатли хизматлар ўртасидаги мувозанатга эришилади, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий адолат тикланади», — дея таъкидлади «Адолат».

Бундан ташқари, сайлов арафасида «Адолат» партияси олий ўқув юртлари ва техникумлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ташаббус билан чиқди. «Кафолатланган биринчи иш ўрни» лойиҳаси тақдим этилди, унинг мақсади нафақат ёшларга меҳнат бозорига кириш қийинчиликларини енгиб ўтишда ёрдам бериш, балки иш берувчилар учун ҳам имкониятлар яратишдир.

Қайд этилишича, ҳар йили 200 мингдан зиёд ёшлар ўқишни тугатиб, меҳнат бозорига кириб келаётгани уларнинг ихтисослашуви бўйича иш ўринлари ташкил этишни устувор вазифа қилиб қўймоқда.

«Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳаси ёш битирувчиларга биринчи ишини топишга ва меҳнат фаолиятига муваффақиятли интегратсиялашувига ёрдам беради. Ушбу ташаббус «Ёшлар кафолати» дастури муваффақиятли амалга оширилаётган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар тажрибасига асосланади.

Лойиҳанинг мақсади нафақат ёшларга меҳнат бозорига кириш қийинчиликларини енгиб ўтишда ёрдам бериш, балки иш берувчилар учун тайёр мутахассисларни олиш имкониятини яратишдан иборат.

Партия бу иқтисодиёт барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг касбий шаклланишида қўллаб-қувватлаш имконини беради, деб ҳисоблайди.

Mavzuga oid materiallar