Фирибгар криптовалюта сотишни ваъда қилиб, фуқаронинг пулини ўғирлади

O‘zbekiston

Қорақалпоғистонда криптовалюта сотиб олиб беришни таклиф қилган фирибгар қўлга олинди.

У Амударё туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро бўлиб чиқди, деб ёзмоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати.

У фирибгарлик йўли билан жабрланувчининг банк картасидан 8 миллион сўмдан кўпроқ пул ўғирлаган ва ваъда қилинган криптовалюталарни олиб бермаган.

27 ёшли фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.