Самарқанд учун яна 94 та электробус харид қилинади

O‘zbekiston

2024 йилда Самарқандга 94 та электробус келтирилади. Бундан ташқари, шаҳарда автобус базаси реконструкция қилиниб, ҳайдовчилар малакасини ошириш маркази ташкил этилади.

Ўзбекистон президенти 22 январь куни Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда 2023 йил май ойида Ўзбекистон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш бўйича кредит шартномаси имзолангани қайд этилган. Кредит ҳажми 49 миллион долларни ташкил этади.

Шартномага мувофиқ, 6 та электробус ва 3 та қувватлаш қурилмаси 2023 йилнинг май ойида етказиб берилган. Янги жадвалга кўра, яна 30 та электробус ва 15 та қувватлаш қурилмаси 2024 йилнинг биринчи чорагида, қолган 64 та электробус ва 32 та қувватлаш қурилмаси эса 2024 йилнинг иккинчи чорагида келтирилади.

Mavzuga oid materiallar