- кўчиб юрувчи турларнинг мувофиқлаштирилган мониторинги, тадқиқи ва инвентаризацияси;
- ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш;
- трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва миграция коридорларини яратиш;
- ҳайвонот дунёси ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва экотуризмни ривожлантириш имкониятларини ўрганиш;
- мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- кўчиб юрувчи турларни сақлаш соҳасида замонавий ва инновацион технологияларни танлаш ва қўллаш бўйича маслаҳатлашувлар;
- кўчиб юрувчи ҳайвонларни ноқонуний ва/ёки асоссиз тутишга, шу жумладан, браконерлик ва ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг ҳосилалари контрабандасига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва кучайтириш;
- қўшма илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
- қўшма илмий ва илмий-оммабоп нашрларни тайёрлаш ва чиқариш;
- яшаш муҳитининг парчаланиши ва деградациясининг олдини олиш чоралари;
- «Йўл харитаси»нинг тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш учун инвестициялар ва маблағларни жалб қилиш.
Таъкидланишича, келишув 2023 йилда Бутунжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган «Турон мўътадил чўллари» трансмиллий Бутунжаҳон табиий мероси объектини сақлаш бўйича Марказий Осиё давлатларининг мажбуриятларини бажариш мақсадида имзоланган.