Пойтахтда иссиқ сув ва иситиш тизими учун нархлар ошади
Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифлари оширилади.
Бу ҳақда Veolia Energy компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли қарор халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Янги тарифлар кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга нисбатан қўлланилади.
Компаниянинг таъкидлашича, бу электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.
Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 15 фоизга ошади ва 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўмни ташкил этади.
Тарифлар 2023-2024 йиллар куз-қиш даври (иситиш мавсуми) расмий якунлангандан кейин кучга киради.

«Бу аҳоли учун 2019 йилдан бери биринчи марта тарифларнинг ошиши. Янги тарифлар 2023-2024 йиллар куз-қиш даври (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан кейинги кун кучга киради», — дея қўшимча қилди Veolia Energy.