Апрель-май ойларида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади
1 апрелдан 31 майгача бўлган даврда Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналарини 2 кунга ўчириш режалаштирилган. Шунингдек, 15 апрелдан 31 майга қадар иссиқлик ишлаб чиқарувчи учта корхонанинг марказий қозонхоналари тўрт кун давомида ўчирилади. Жадвал кейинроқ янгиланади.
Маълумотларга кўра, 1 апрелдан 31 майга қадар Veolia Energy Tashkent компанияси мутахассислари томонидан электр таъминоти тизимларининг тўлиқ аудити ва текшируви, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактика ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, 15 апрелдан 31 майга қадар барча учта иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхона — «Тошкент Иссиқлик маркази», «Тошкент иссиқлик электр маркази» ва Veolia Energy Tashkentʼнинг марказий қозонхоналари тўрт кунга ўчирилади.
Ушбу давр мобайнида корхона Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширади. Veolia Energy Tashkent компанияси ходимлари келгусидаги иситиш мавсумида янада самарали ва ишончли иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида эскирган коммуникацияларни алмаштириб, иссиқлик тармоқларини модернизация қилади.