600 млн сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан табиий газ ўғирланганлик ҳолатлари аниқланди. Етказилган зарар 610 млн сўмдан ортиқни ташкил этмоқчи. Қонунбузарларга нисбатан жиноий иш очилган.

Бош прокуратуранинг Охангарон туман бошқармаси томонидан «Қибрайтумангаз» бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тергов-суриштирув тадбирларида М.О. корхонаси масъул шахслари томонидан 412,2 минг куб метр табиий газ ноқонуний истеъмол қилингани аниқланди.

Аниқланишича, давлат ва жамиятга 618,4 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.