Тошкентда Matiz ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 20 май куни Юзробод кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 35 ёшли Matiz ҳайдовчиси П.М. 35-40 ёшлардаги эркакни уриб юборган. Ҳалок бўлган шахснинг шахси аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.