Россия ва Ўзбекистон кам қувватли атом электр станцияларини қуришни режалаштирмоқда. Ҳар бир станция олтита энергоблокдан иборат бўлиб, битта қувват блокининг қуввати 55 МВтни ташкил қилади.
Баённома лойиҳасига кўра, томонлар атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш ва техник хизмат кўрсатишда ҳамкорлик қилади. Улар Россия лойиҳаси асосидаги босимли сув қуввати реакторларидан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия Ўзбекистонга бўлажак АЭС учун атом энергетикаси бўйича мутахассислар тайёрлашда ёрдам беради. Шунингдек, қўшма инвестиция жамғармасининг капиталини 150 млн долларга ошириш режалаштирилган.