Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Остона Ўзбекистонда кичик атом электр станцияси қуриш лойиҳасидан хабари йўқлигини айтди. Бу ҳақда Informburo.kz нашри хабар берди.
«Биз бу лойиҳа ҳақида билмас эдик, у кеча эълон қилинди», — дейди у.
Саткалиевнинг сўзларига кўра, вазирлик лойиҳа ва ҳудудий энергетика тизими фаолиятига таъсири ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун ўзбекистонлик ҳамкасблари билан боғланишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон кам қувватли атом электр станцияларини қуришни режалаштирмоқда. Ҳар бир станция олтита қувват блокидан иборат бўлади.