Президент Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Фарғона вилоятига ташриф буюради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф давомида вилоятда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, янги йирик лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.