
Фарғонада тўрт нафар фуқаро профилактика инспекторларини дўппослади
Фарғона вилоятидаги бозорлардан бирида 4 нафар фуқаро профилактика инспекторларини калтаклаган. Гумонланувчилар бозор ҳудудида видеокузатув камераларини ўрнатишга тўсқинлик қилган.
Фарғона вилоятидаги бозорлардан бирида 4 нафар фуқаро профилактика инспекторларини калтаклаган. Гумонланувчилар бозор ҳудудида видеокузатув камераларини ўрнатишга тўсқинлик қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марғилонлик блогер ижтимоий тармоқларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тарғиб қилаётганини аниқлади. Қоидабузар БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 сутка қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Фарғонада қизалоқ ҳалок бўлган ЙТҲни содир этган шахс 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбдор ўз айбини тан олган, бироқ 113 миллион сўм миқдоридаги товон пулини тўлай олмаслигини маълум қилган.
Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Lacetti ҳайдовчисини тўхтатиб, холислар олдида сўроқ қилишди. Автомобиль салонида ва юкхонасида 44 та iPhone 16 Pro Max қурилмаси топилган.
Фарғонадаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти учун 4 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз деб топилди. «Иссиқлик манбаи» корхонасининг Фарғона бошқармаси билан биргаликда ўтказилган текширув шуни кўрсатдики, кўплаб хонадонлар шартномада белгиланган сифатдаги иситиш хизматларини олмаган.
Рақобат қўмитаси Фарғонадаги ЎТЙ тузилмаларини чипталар нархини ошириб юборгани учун жаримага тортди. Комиссия тўловлари ҳисобига темир йўл корхоналари 1 млрд 300 млн сўмга яқин асоссиз фойда олган.
Фарғона туманида кучли ёғингарчилик ортидан сел содир бўлди. Воқеа жойида ФВБ ходимлари ишламоқда.
Фарғона ўзининг бой тарихи ва гўзал табиатига қарамай, хорижлик сайёҳларни етарлича қабул қилмаяпти ва бу ҳолатни тўғирлаш мақсадида туристик ҳалқа ташкил этиш таклиф этилди. Лойиҳа концепцияси Ўзбекистон Президентига Қўқон университетида тақдим этилди.
Қўқон аэропорти ўз тарихида биринчи марта йирик самолётни қабул қилди. Аэропортда 100 йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилди, учиш-қўниш йўлаги янгиланди. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Фарғона вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида вилоятдаги саноат ва инфратузилма ривожи билан яқиндан танишиш режалаштирилган.
Фарғона вилоятида 10 йилдан бери алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ота қўлга олинди. Эркак шу вақт давомида Россияда бўлган, унга нисбатан маъмурий иш очилган.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.