Умра мавсумининг бошланиш санаси маълум қилинди

O‘zbekiston

Янги Умра мавсуми сентябрь ойида бошланади. Кичик зиёрат 10 кун давом этади.

Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги

Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади, деб хабар бермоқда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Кичик зиёрат мавсуми 10 кун давом этади. Уч кун Мадинада, етти кун Маккада қолинади.

Саёҳат давомида ҳамюртларга тажрибали мутахассислар ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

Ўзбекистон фуқаролари кунига уч маҳал овқатланадиган 3-4 ўринли хоналарга жойлаштирилади. Улар яшайдиган меҳмонхоналарда тез тиббий ёрдам пунктлари, транспорт хизматлари ва ишчи гуруҳлар штаблари кечаю кундуз ишлайди.

Mavzuga oid materiallar