Ўзбекистонда «Умра-2024»нинг янги мавсуми бошланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда Умра сафарининг янги мавсуми бошланди. Умра-2024 мавсумининг иле зиёратчилар гуруҳи Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига учиб кетди.

Saudiya Arabistoni Haj va Umra ishlari vazirligi

Ўзбекистонда Макка ва Мадинага зиёрат қилишнинг янги мавсуми бошланди, деб хабар бермоқда Ҳаж ва Умра маркази матбуот хизмати.

Таъкидланишича, кичик зиёрат мавсуми 10 кун давом этади: Мадинада уч кун ва Маккада етти кун.

Бу даврда ҳамюртларга тажрибали ишчи гуруҳлар, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

Ўзбекистон фуқаролари кунига уч маҳал билан таъминлайдиган меҳмонхоналарнинг 3-4 кишилик хоналарга жойлаштирилади. Тегишли меҳмонхоналар, тиббиёт пунктлари, транспорт хизматлари ва ишчи гуруҳлар штаблари кечаю кундуз ишлайди.

Илк зиёратчилар гуруҳи учган рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар фуқаро Жидда шаҳрига йўл олди.

Mavzuga oid materiallar