Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматининг хабар беришича, регулятор Хитой Экспорт-импорт банки ваколатхонасини аккредитация қилган.
«Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган», — дейилади хабарда.
Хитой Эксимбанки (China Exim Bank) 1994-йилда ташкил этилган давлат сиёсий банки бўлиб, унинг асосий вазифаси ташқи савдо, инвестициялар ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк бевосита ХХР Давлат кенгашига бўйсунади.
Эксимбанкнинг Хитойда 32 та филиали ва Гонконгда ваколатхонаси мавжуд. Шунингдек, унинг Парижда филиали ва Жанубий ва Шарқий Африка, Шимолий ва Ғарбий Африка, шунингдек, Россияда ваколатхоналари мавжуд.
Бу хорижий банкнинг Ўзбекистондаги саккизинчи ваколатхонаси бўлади. Марказий банк сайтидан олинган маълумотларга кўра, шу пайтгача мамлакатда АҚШ, Россия, Германия, Тожикистон ва Жанубий Корея банкларининг ваколатхоналари фаолият юритган:
J. P. Morgan Chase Bank (АҚШ);
Commerzbank, Landensbank, Baden-Wurttemberg (Германия);
Shinhan Bank, Korea Eximbank (Корея Республикаси);
«Газпромбанк» (Россия);
«Ориёнбанк» (Тожикистон).