Ўзбекистон президенти Саудия Арабистони ва Озарбайжонга ташриф буюради

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга расмий ташриф билан боради. Давлат раҳбари ҳар икки тадбирда ҳам маъруза қилади, хорижий раҳбарлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта бошида Саудия Арабистони ва Озарбайжонга расмий ташриф билан жўнаб кетади, деб хабар қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ғазо ва Ливандаги вазиятга бағишланган саммитда иштирок этади. Учрашув иштирокчилари Яқин Шарқдаги қуролли можарони тезроқ тўхтатиш бўйича чораларни келишиб олишни режалаштирмоқда.

Шавкат Мирзиёев 12-13 ноябрь кунлари Бокуда БМТнинг иқлим бўйича халқаро конференциясига ташриф буюради. Тадбирнинг асосий мавзулари иқлимни молиялаштириш ва муқобил энергия манбаларига ўтиш масалалари бўлиши кутилмоқда. Конференцияда 198 давлатдан вакил иштирок этади. Унда жами 70 мингдан ортиқ киши қатнашади.

Давлат раҳбари ҳар икки тадбирда ҳам маъруза қилиш, хорижий раҳбарлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашишни режалаштирган.

Mavzuga oid materiallar