Apple ўта юпқа iPhone 17 Slim моделини тайёрламоқда

Texno

Apple янги iPhone 17 Slim (Air) смартфонини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Янги қурилманинг қалинлиги атиги 5-6 мм бўлиб, бу унинг функционаллигига таъсир кўрсатади. Смартфон фақат битта динамикка эга бўлади ва жисмоний SIM-карта учун слотдан воз кечиб, унинг ўрнига eSIM технологиясини таклиф этади. Янги моделнинг нархи 1299 доллардан бошланади, бу ҳозирги моделлар нархидан анча юқори.

Фото: BlogNT/X

The Information нашри хабар беришича, Apple атиги 5-6 миллиметр қалинликдаги янги iPhone 17 Slim (Air) смартфонини ишлаб чиқмоқда.

Қурилма ҳозирда прототип босқичида бўлиб, ўта юпқалиги туфайли унда фақат битта динамик ўрнатилади.

Фото: AppleInsider

Phone Arena маълумотларига кўра, смартфонда жисмоний СИМ-карта учун слот бўлмайди, унинг ўрнига eSIM ишлатилади. Шунингдек, ишлаб чиқувчилар бир нечта орқа камерадан воз кечиб, ягона камера билан чекланишади.

Аккумулятор сиғими 3000 миллиампер-соат, хотира ҳажми эса 128 гигабайтдан 1 терабайтгача бўлади. iPhone 17 Слимънинг кутилаётган нархи 1299 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу нарх октябрь ойида 899 доллардан сотувга чиқарилган iPhone 16 Плусънинг ўртача нархидан сезиларли даражада юқори.

Mavzuga oid materiallar