
Ёмғир ва қор: 30 январдаги об-ҳаво ҳақида қисқача
30 январь куни Тошкентда бироз ёғингарчилик бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Кечаси 1-3° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.
30 январь куни Тошкентда бироз ёғингарчилик бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Кечаси 1-3° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида 25 январь куни 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси ўғирлаб кетилди. Қонунбузарлар Epsilon компаниясига тегишли газ конденсат қувурига уланиб олган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аэрофотосуратлар ёрдамида ёши 5 ва ундан катта бўлган 254 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитасини яратди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди.
Пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона расман ўз фаолиятини бошлади. Меҳмонхонада икки қаватда 24 та кичик-хоналар мавжуд.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари вилоятлар ҳокимлари ҳузурида ташкил этилган фармацевтика кенгашлари фаолияти ҳам муҳокама қилинди.
29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилди. Президент бош вазир ўринбосари Раматов ва бошқа раҳбарларга тирбандлик муаммосини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди.
Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида сув таъминоти хизмати ходимини пичоқламоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда кўчмас мулк бозоридаги ўзгаришлар шарҳини эълон қилди. Ўтган йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм — 30,1%, Тошкент — 28,9% ва Бухоро вилоятларида — 24,5% қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга тирбандлик ва жамоат транспорти билан боғлиқ қониқарсиз ҳолат туфайли ҳайфсан берди.
Cоат 10:20 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорча» довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
29 январь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.
Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистонда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи компаниялар учун рейтинг тузилади.
Ички ишлар бош бошқармаси маст ҳолда велосипед бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди. Қоидабузарлик қарийб 1 млн сўм жаримага тортишга сабаб бўлади.
Бухоро вилоятида жиноятчилар таниқли бренд ниқоби остида сифатсиз ун сотиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 164 қоп унни расмийлаштириб олди.
Uzbekistan Airways АЖ ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан 2024 йил 28 январь куни махсус акция — барча рейслар авиачипталарига 30% чегирма жорий этилди.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.