Оҳангаронда янги машинасозлик корхонаси қурилиши бошланди

O‘zbekiston

Оҳангаронда тоғ-кон машина ва ускуналари учун асосий конструктив эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ҳамда техник хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Eltech Industrial лойиҳаси очилди.

Жорий йилнинг 15 май куни Оҳангарон шаҳрида «eltech industrial» технопарки ҳудудида янги лойиҳанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Корхона кон машиналари ва ускуналари (самосваллар) учун асосий конструктив эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, техник хизматлар кўрсатишга йўналтирилган. Инвестициялар ҳажми 23 млн долларни, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 37,5 млн долларни ташкил этади.

Давлат раҳбарининг жорий йил 10 январдаги қарорига мувофиқ замонавий юқори технологияли электр жиҳозлари ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Eltech Industrial компанияси ташкил этилган. Технопарк Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Ohangaron Tech Industrial МЧЖ негизида ташкил этилган бўлиб, турдош тармоқларда юқори қўшимча қийматга эга бўлган мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий-техникавий кластер ҳисобланади.

Иншоот мис маҳсулотлари етказиб берувчи корхона — Олмалиқ кон-металлургия комбинатидан 23,3 км узоқликда жойлашган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.