Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия Республикаси бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, 17 май куни Канский туманида маст ҳолдаги Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Қайд этилишича, 33 ёшли ўзбекистонлик Солнечный миттитуманидаги уй ёнида болаларни ушлаб олиб, 11 ва 14 ёшли қизларга, шунингдек, 13 ёшли ўғил болага нисбатан жинсий алоқада бўлган.
Бундан ташқари, гумонланувчи Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлгани аниқланган. Тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчи қўлга олинган.
Эркак Жиноят кодексининг 132-моддаси 4-қисмининг «б» бандида (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда содир этилган жинсий характердаги бошқа ҳаракатлар) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.