Россия Афғонистоннинг ШҲТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

Dunyo

Афғонистоннинг Москвадаги Муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал Афғонистон ШҲТ, ЕОИИ ва БРИКСга аъзо бўлиш ниятида эканини айтди. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Афғонистон номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Фото: Владислав Шатило / РБК

Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гархвал унинг мамлакати ШҲТ, ЕОИИ ва БРИКСга аъзо бўлиш тарафдори эканини айтди.

У Афғонистон энди ШҲТда фақат кузатувчи давлат эканлигини, лекин унинг доимий аъзоси бўлишни хоҳлашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия бу масалада мамлакатни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Жаноб Гарвал, шунингдек, Афғонистоннинг асосий минтақавий ҳамкорлари ушбу ташкилотга аъзо бўлганлиги сабабли ШҲТга аъзо бўлиш уларга энг осон йўл кўринишини айтди.

Бундан ташқари, «Известия»нинг ёзишича, Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «Толибон» ҳаракати тан олиниши шарти билан Афғонистоннинг ШҲТга аъзо бўлиш номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.